ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
MINENERGY.UZ — Энергетика вазирлиги Матбуот штаби ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантиради
  • 09.01.2023
  • 152

Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:

➖иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;

➖газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;

➖носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;

➖газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;

➖мўри ва ҳаво алмашиш йўлларининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;

➖ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

➖газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;

➖табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;

➖газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;

➖газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;

➖бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6902

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>