Бўш иш ўринлари
Ўтган йилда vacancy.argos.uz портали орқали 90 мингдан ортиқ танлов эълон қилинди, 919 минг номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган. 39 миндан зиёд шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди
  • 19.01.2023
  • 158

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди:

 

 

Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2022 йил давомида кадрлар сиёсатини таъминлаш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди. Хусусан,

1.  8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун, Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари, Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш Услубияти шулар жумласидан.

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш бўйича алоҳида йўналиш киритилди ва унинг ижроси бўйича Йўл харитасига 10 та йўналиш бўйича таклифлар шакллантирилди.

 2. vacancy.argos.uz портали орқали 78 та вазирлик ва идоралар ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозим бўйича 90 мингдан ортиқ танлов эълон қилиниб, 919 минг номзод томонидан танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширилган.

2022 йилда 39 минг нафардан ортиқ шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.

3. Янги тартиб асосида 832 та секторлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги 7 та йўналишда баҳоланиши йўлга қўйилди.

4.  2022 йил давомида Агентлик томонидан жами 68 788 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича

90 дан зиёд ўқув курслари ташкил этилди.

5. ilm.argos.uz – электрон платформаси ташкил этилиб, платформага 466 та видео маърузалар, 248 та электрон китоблар жойлаштирилди. Тизимда 64 238 нафар давлат хизматчилари рўйхатдан ўтказилди.

6. Давлат фуқаролик хизматчиларини компетенциялар асосида баҳолаш тизими жорий этилиб, 20 минг мартага яқин психологик тестлар олинди. 3 минг нафардан ортиқ кўникмалар паспорти шу жумладан, 5 минг нафар раҳбар кадрлар учун психологик портрет шакллантирилди.

Агентлик томонидан 2022 йилда 15 та давлат фуқаролик хизматига оид ижтимоий тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларда 190 минг нафардан ортиқ респондент камраб олинган.

7. Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан 5 та комплекс ўрганишлар ва 1068 та мониторинглар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича киритилган таъсир чоралари натижасида 358 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланган; 67 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинган; 55 нафар айбдорларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган; 6 нафар ходимлар лавозимидан озод этилган; 3 нафар айбдорларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

8. Туркия, Озарбайжон, Малайзия, Сингапур, Корея, Франция, Германия давлатларида ташкил этилган малака ошириш курсларида 90 нафардан ортиқ давлат хизматчилари иштирок этди.

9. Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини рақамлаштириш мақсадида “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш” (hrm.argos.uz) ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ҳозирда тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланган.

https://telegra.ph/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>