Янгиликлар
Арқонга қил — мадад
  • 21.01.2023
  • 160

Аввал хабар берганимиздек, турдош ташкилотдаги ҳамкасбларимизга амалий кўмак берилмоқда.

⚡️ Мисол учун, Тошкент шаҳри,  Чилонзор туманидаги 16-даҳанинг 6-а, 5-, 5-а, 20-, 24- ва 22-кўпқаватли уйларда ортиқча юклама туфайли келиб чиққан носозлик сабабли маълум муддатдан бери электр таъминоти йўқ экан. Бугун магистрал электр тармоқлари мутахассислари томонидан 380 вольтли кабель тармоғи янгиланиб, истеъмолчиларнинг  электр таъминоти тикланди.

Эслатиб ўтамиз, "Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги объектларнинг электр таъминотидаги носозликларини бартараф этилишида амалий кўмак бериш мақсадида, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиалида 7 та аварияни бартараф этиш бригадаси асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилиб, 9 та махсус техника ёрдамида кўмак беришга сафарбар этилган эди. Натижада 10 дан ортиқ кўпқаватли уйларнинг электр таъминоти тикланганди.

https://www.youtube.com/

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>