ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–269-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди.
  • 24.12.2022
  • 132

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–269-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

✅ Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

▫️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
▫️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
▫️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
▫️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
▫️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
▫️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
▫️Табиат ресурслари вазирлиги;
▫️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
▫️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
▫️Сув хўжалиги вазирлиги;
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги;
▫️Адлия вазирлиги;
▫️Транспорт вазирлиги;
▫️Маданият ва туризм вазирлиги;
▫️Мудофаа вазирлиги;
▫️Энергетика вазирлиги;
▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▫️Ташқи ишлар вазирлиги;
▫️Ички ишлар вазирлиги;
▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/12916

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>