Янгиликлар
2022 йил САРҲИСОБИ. 1-сонли: Ахборот хизмати: Матбуот анжуманлари, Брифинг, Пресс-тур, ОАВ ҳамда жамоатчилик билан алоқалар
  • 27.01.2023
  • 259

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан 2022 йил давомида жами: 4 та матбуот анжумани, 4 та пресс-тур, 16 та тақдимот тадбирлари, Энергетика вазирлиги матбуот штабидан 5 та брифинг амалга оширилди.

Шундан:

2022 йилнинг 1-ярми давомида жами: 3 та матбуот анжумани, 2 та пресс-тур, 8 та тақдимот тадбирлари, 2 та Энергетика вазирлиги матбуот штабидан брифинг амалга оширилди;

2022 йилнинг 2-ярми давомида жами: 1 та матбуот анжумани, 1 та брифинг, 2 та пресс-тур, 8 та тақдимот тадбирлари, 3 та Энергетика вазирлиги матбуот штабидан брифинг амалга оширилди.

«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан 2022 йил давомида жами: 21 та онлайн эфирлар ижтимоий тармоқ саҳифаларига юкланди.

Шундан:

2022 йилнинг 1-ярми давомида 10 та онлайн эфирлар;

2022 йилнинг 2-ярми давомида 11 та онлайн эфирлар.

2022 йил давомида «Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда унинг ўринбосарлари иштирок этган тадбирлар сони: 23 та.

Шундан:

2022 йилнинг 1-ярми давомида: 11 марта бошқарув раиси ҳамда унинг ўринбосарлари иштирок этган тадбирлар ўтказилди;

2022 йилнинг 2-ярми давомида: 12 марта бошқарув раиси ҳамда унинг ўринбосарлари иштирок этган тадбирлар ўтказилди.

«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан 2022 йил давомида жами: веб-сайтда 1441 та (ўзбек тили лотин ҳамда кирилл графикасида, қисман шуларнинг рус ва инглиз тилидаги таржималари билан), ижтимоий тармоқ саҳифаларида 7020 та ахборот (репостлар хабарлар билан бирга) ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига тақдим этилди.

Шундан:

2022 йилнинг 1-ярми давомида жами веб-сайтда 743 та, ижтимоий тармоқ саҳифаларида 4000 дан зиёд ахборотни етказиб бериш шакли (инфографика, фото, аудио, видео, матн шаклида, репостлар);

2022 йилнинг 2-ярми давомида жами веб-сайтда 698 та, ижтимоий тармоқ саҳифаларида 6000 га яқин ахборотни етказиб бериш шакли (инфографика, фото, аудио, видео, матн шаклида, репостлар).

PDF файл

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;

Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;

Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;

Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;

  Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. ПҚ-4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki, Utube, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.

Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилди. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсаига оид маълумотлар бериб борилмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати 71/236-6035; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6226 телефон рақамлари ишлаб турибди.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649 фаолият юритмоқда.

2021 йилда Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили лотин ва ўзбек тили кирилл графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 3200 дан зиёд бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд. 

Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9-апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда.

2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги кенгайтирилган маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

1. Бўш иш ўринлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25 

2. Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/69 

3. Ташқи қарз

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/54

4. Мурожаатлар статистикаси

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2584

5. Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2585

6.Хизмат сафари ва меҳмонларни қабул қилиш харажатлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2586

7.Хизмат автомототранспорт воситалари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2587

Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

14 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30

31 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31

18 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32

23 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33

11 та Норматив ҳужжатлар  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34

2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18  жойлаштирилган.

У.П.Урунов, «Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

✅ «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛЕКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

 Веб-саҳифа:  uzbekistonmet.uz   

 Telegramhttps://t.me/uzmetaxborotxizmati    

 Facebook:  https://www.facebook.com/elektrtarmoq

 Twitter:  https://twitter.com/uzbekistonmet    

 Instagram:  https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

 Odnoklassniki https://ok.ru/group/61026265792660

 Utube videofayllari https://utube.uz/ru/users/7208

 Youtube videofayllari https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg   

 Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz  

Улуғбек Урунов (Матбуот котибининг ижод саҳифаси) https://t.me/ulugbekijodnamunalari   

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>