Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти: 2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ
  • 20.02.2023
  • 213

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”  АЖ бўйича 2022 йил январь-декабрь ойида асосий прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфида 84 та юқори 110–220 ва 500 кВ кучланишли линиялар, 11650 км узунликдан зиёд магистрал электр тармоқлари мавжуд. Тизимда 4332 нафар ишчи-ходим хизмат қилади. Шундан 737 нафари хотин-қизлар ва 771 нафари ёшлар. 

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил бошидан белгилаб олинган асосий кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан қуйидаги натижаларга эришилди:

 

I. Электр энергиясини узатиш

2022 йил бошидан (январь-декабрь) магистрал электр тармоқлари орқали 66,5 млрд кВт•соат электр энергияси узатилиб, режа 102,0 фоизга (ўсиш суръати 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 102,8 фоизга) бажарилди.

 

II. Инвестиция дастури ижроси бўйича

Электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича тасдиқланган дастур бўйича: Магистрал электр тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Халқаро тендер савдолари натижаларига кўра, лойиҳалар доирасида иқтисод қилинган маблағларни инобатга олган ҳолда, 2022 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 89,8 млн доллар миқдорида маблағлар ўзлаштириш кутилган эди. Жумладан:

• Хорижий инвестиция маблағлари – 64,4 млн доллар;

• “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз маблағлари – 25,4 млн доллар.

Хусусан, 2022 йил январь-декабрь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 112,5 млн доллар (режа 125,2 фоиз) ўзлаштирилди.

 

III. Модернизация ва реконструкция ишлари бўйича

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабнинг ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида 2019–2022 йилларда Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишлари жадал олиб борилди.

 

2022 йил бошидан (январь-декабрь) модернизация дастури асосида 9 та подстанциядаги куч трансформаторларини алмаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ўрнатилган қувват қўшимча 1241 МВАга оширилди. Шундан, «Тракторсоз» подстанциясида 125 МВА (Тошкент шаҳри), “Чўпонота” подстанциясида 216 МВА (Самарқанд вилояти), «Юксак» подстанциясида 138 МВА (Тошкент шаҳри), «Шеробод» подстанциясида 187 МВА (Сурхондарё вилояти), «ДНС-2» подстанциясида 125 МВА (Жиззах вилояти), «Горная» подстанциясида 63 МВА (Навоий вилояти), «Қуйимозор» подстанциясида 62 МВА (Бухоро вилояти), «Озодлик» подстанциясида 200 МВА (Тошкент шаҳри) ҳамда «Амир Темур» подстанциясида 125 МВА га (Қашқадарё вилояти).

 

 

IV. Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича

2022 йилда магистрал электр тармоқларида умумий қуввати 848 МВА бўлган 10 дона куч трансформатори, 66 дона 110–500 кВли ўчиргичи, 14 дона компрессор қурилмаси ва 810,23 км узунликдаги 110-500 кВ ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш ишлари 1 октябрга (2022) қадар тўлиқ якунланди.

 

V. Сарф-харажатларни қисқартириш

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бўйича, 2022 йилда 107,0 млрд сўмлик сарф-харажатларни қисқартириш бўйича, прогноз режа тузилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бу борада тегишли ишлар олиб борилмоқда.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Жамият бўйича жами 107,4 млрд сўм миқдорида харажатлар қисқартирилиб, режа 100,3 фоизга бажарилди.

 

VI. Давлат бюджетига тўловлар бўйича

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил январь-декабрь ойларида бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга жами бўлиб 126,9 млрд сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.

 

VII. Импортни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар

Чет эл давлатлари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан Жамият иш фаолияти учун зарур бўлган электр ускуналарини ҳозирда республикамиз ишлаб чиқарувчи корхоналаридан (кучланиш ошиб кетишидан сақлагич қурилмаси) электрон савдолар асосида харид қилиш натижасида импортни қисқартириш 2022 йил бошидан (январь-декабрь) жами 268,1 минг долларни ташкил этиб, режа 116,6 фоизга бажарилди.

 

VIII. Янги иш ўринларини яратиш бўйича

2022 йилда тизим корхоналарида 21 та янги иш ўрнини яратилиб режа 116,6 фоизга бажарилди.

 

Веб-саҳифа:  uzbekistonmet.uz   

Telegram:  https://t.me/uzmetaxborotxizmati    

Facebook:  https://www.facebook.com/elektrtarmoq

Twitter:  https://twitter.com/uzbekistonmet    

Instagram:  https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

Utube видеофайллари: https://utube.uz/ru/users/7208

Youtube видеофайллари: https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg   

Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz    

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz     

 

 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/33812

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>