Янгиликлар
Водий вилоятларининг электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш мақсадида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари кўрикдан ўтказилди
  • 23.02.2023
  • 230

Бугун, 22 февраль куни Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг электр таъминоти ишончлилигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида навбатдаги кўрик ишлари олиб борилди.

Хусусан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги 500 кВ кучланишли “Янги Ангрен” ИЭС ва Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” подстанцияси оралиғи ҳамда Наманган вилоятидаги 220 кВ кучланишли “Л-Обиҳаёт” электр узатиш тармоқларида навбатдаги кўрикдан ўтказиш ишлари бажарилди.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7346

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>