ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Наманган вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли подстанция модернизация қилинмоқда
  • 27.03.2023
  • 129

Наманган вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида инвестиция дастури доирасида Наманган магистрал электр тармоқлари филиали томонидан Давлатобод туманидаги 220 кВли “Сардор” подстанцияси модернизация қилинмоқда.

Ҳозирги кунда подстанцияда янги трансформаторлар, шунингдек асосий ва ёрдамчи қурилмалар ўрнатилди.

Модернизация ишлари якунланиши натижасида подстанция қуввати 525 МВАдан 700 МВАга (+175 МВА) оширилади ва вилоят истеъмолчиларининг электр таъминоти янада барқарорлашишига эришилади.

Мазкур инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7554

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>