Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ҳақорат қилиб, телефон гўшагини қўйиб қўйган ходимга интизомий чора кўриш ва имзоланган шартнома шартларини бажаришингизни сўраймиз!»
  • 14.04.2023
  • 252

Мурожаат эгаси: Саматова Шахноза Муҳаммадиевна, “HOУ PROFACADEMY” МЧЖ вакили.

Электрон почта: samatova.nodira@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Сизнинг ходимларингизни “юқори кучланишда ишлаш” бўйича ўқитган эдик. Ўқиган ходимларга ишлашга рухсат этилган гувоҳнома ва баённома берганмиз. Сиз шартнома шартларини бузганликда айбланасиз ва оқибатда берилган гувоҳномалар “ҳақиқий эмас” деб топилади.

Шартномада кўрсатилган бухгалтерия телефон рақамига қўнғироқ қилиб, яъни 71-2085637 рақамига қилинганда ўзини таништирмаган ходим бизнинг раҳбариятни ҳақорат қилиб, телефон гўшагини қўйиб қўйган. Ўша ходимни кимлиги аниқлаб бермасангиз, ўша ҳақорат қилган ходим устидан судга мурожаат қиламиз ва суд қарорига мувофиқ жаримага тортамиз. Шартнома бўйича пулни вақтида тўлов қилмаганингиз учун Солиқ департаменти ишонч телефонига ариза ҳам ташладик.

Мурожаатнинг асл матни қуйидагича: “Сизнинг ходимларингизни юкори кучланишда ишлаш буйича укитган эдик. Укиган ходимларга ишлашга рухсат этилган гувохнома ва баённома берганмиз. Шартнома шартларини бузганликда айбланасиз ва берилагн гувохномалар хаққиқий эмас деб топилади. Сизнинг бухгалтерия телефон рақами шартонмада кўрсатилагн рақамга телефон яни 712085637 рақамига қилинганда ўзини таништирмаган ходим бизни рахбариятни хақорат қилиб телеқонни куйиб куйган. Уша ходимни кимлигини аниқлаб берилмаса судга уша хақорат қилган ходим устидан мурожаат қилиниб жарима соламиз. Шартнома буйича пулни вактида тўлов килмаганингиз учун Солиқ Департаменти ишонч телефонига ариза ташадик.”

Мурожаатга жавоб: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “HOУ PROFACADEMY” МЧЖ ўртасида 2023 йил 12 мартдаги ходимларни малака синовдан  ўтказиш бўйича 1122278-сонли электрон шартнома тузилган ва 2023 йил 12 мартдаги ҳисоб-варақалар асосида “Тошкент МЭТ” филиали ходимларини малака синовидан  ўтказилган.

Ҳозирги кунда Жамиятимизда пул маблағларининг тақчиллиги кузатилиши натижасида корхонангиз томонидан электрон шартномаларга мувофиқ бажарилган иш учун тўловларни амалга ошириш ишлари бироз кечикмоқда.

Юқоридагилардан инобатга олиб, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “HOУ PROFACADEMY” МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга асосан бажарилган иш учун тўловлар қисқа муддатда амалга оширилишини ҳамда қарздорлик тўлиқ қоплаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилишини билдирамиз.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамиятининг Харидлар бошқармаси ходими Сиздан телефон мулоқотида бўлиб ўтган англашилмовчиликлар ва қўпол муомала учун узр сўрайди (масъул ходим мурожаатчи билан телефон орқали боғланиб узр сўради — Ахборот хизмати). 

Мурожаатга берилган жавоб Сизни қониқтирмаса ёки Харидлар бошқармаси ходимининг узр сўрагани қабул қилинмаса, Қонунда бергиланган тартибда юқори турувчи ташкилотлар ёки судга мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.    

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19083           

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Мурожаатчига юборилган расмий жавоб хати

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>