Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр энергетика йўналишига, тўлов контракти асосида, ўқишга кирдим. Тўлов контрактни тўлаб бера оласизларми?»
  • 25.04.2023
  • 177

Мурожаат эгаси: Ортиқали Амантурдиев, Тошкент вилояти.

Электрон почта: ortiqaliamanturdiyev@gmail.com.

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Амантурдиев Ортиқали. Мен 2012 йил 4 декабрдан энергетика тизими, “Тошкент МЭТ” филиалининг Бекобод бўлимида электр чилангари вазифасида ишлаб келаман. Мен 2022 йил Навоий инновациялар унивeрситeтининг Электр энергетика йўналишига, тўлов контракти асосида, ўқишга кирдим. Ҳозирда 1-курсни тамомладим. 2-курсдан тўлов контрактни тўлаб бера оласизларми?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ортиқали Амантурдиев,“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоаси Сизнинг Навоий инновациялар унивeрситeти талабаси бўлганингиз билан табриклайди ва меҳнат фаолияти ҳамда таҳсил олиш жараёнини ҳар томонлама фойдали ва самарали ташкил этишингиз тилакдоши.

Жавоб: Йўқ. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2-курсдан тўлов контрактни тўлаб бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўз ваколатларидан ташқари фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас, яъни амалдаги қонунларга мувофиқ имзоланган шартнома шартларида белгиланган мажбуриятлардан ташқари бошқа тўлов мажбуриятларини ўз зиммасига олмайди.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19222            

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>