ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” матбуот хизмати ҳолат бўйича “Дарё”га изоҳ берди»
  • 27.04.2023
  • 146

Бугун, 2023 йил 27 апрель санасида daryo.uz ахборот нашрида «“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” йил бошидан бери 846 млрд сўм зарар кўрди» сарлавҳали хабар эълон қилинган эди. Сайт мухлислари, қолаверса ОАВ ҳамда кенг жамоатчиликда бу борада нотўғри фикр шаклланмаслиги учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати daryo.uz таҳририяти билан боғланиб, мазкур хабарга тааллуқли изоҳ қўшимча қилинишини сўради ва сайт масъуллари Ахборот хизмати изоҳини мазкур хабар мазмунига қўшимча изоҳ сифатида илова қилишди. Бунинг учун сайт ижодкорларига миннатдорлик билдирамиз. Тўлиқ изоҳ матни қуйидагича:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати шуни маълум қиладики, Акциядорлик жамияти 2023 йил 1-чорак якунларига кўра 846 миллиард сўм зарар кўргани кўрсатилган. Бунга сабаб, Акциядорлик жамиятининг молиявий фаолияти бўйича асосий даромади — электр энергиясини ягона хариди ва сотишидан шаклланади. Яъни, ҳисобот бўйича асосий зарарни маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи зарари 707,4 милиард сўмни ташкил этган.

Бунда ушбу тарифлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро таъриф комиссияси томонидан белгиланиб, 2023 йил 1-чорагида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан жами 18,6 млрд. кВт•соат электр энергияси ўртача ҚҚС билан 426,2 сўмдан харид қилиниб, Ҳудудий электр тармоқ корхоналарига 18,8 млрд.кВт•соат ҳажмда ўртача 405,4 сўмдан сотилган, яъни ҳар бир кВт•соатдан 20,8 сўмдан зарар кўрилган.

Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун тасдиқланган Бизнес режасида ҳам чоракдаги фаолият зарар билан якунланиши назарда тутилган.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати Акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ўзининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб бораётганини маълум қилади.

https://daryo.uz/k/2023/04/27/

 «Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>