Бўш иш ўринлари
Бўш иш ўрни: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғи
  • 22.05.2023
  • 147

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!

Бўш иш ўрни: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғи лавозими.

ТАЛАБЛАР:

 

• Маълумоти:   Олий маълумотли;

• Иш тажрибаси: Раҳбарлик лавозимларида, энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғида мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси йўналишида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим;

• Тиллар:    Давлат ва рус тилини билиши (мукаммал);

• Иш стажи:  Камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;

• Қўшимча талаблар:  Microsoft office (мукаммал) билиши, “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари”ни, “Электр қурилмаларини тузилиш қоидалари”ни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги низомни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низомни, Ўзбекистон Республикаси қонуни, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz   info@uzbekistonmet.uz

 ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

♦  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

♦  Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

♦  Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>