Янгиликлар
“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади
  • 30.05.2023
  • 232

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–156-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

▫️2023 йил 1 июлдан – “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун;

▫️2023 йил 1 октябрдан – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун.

➡️ Битта “яшил энергия” сертификати 1000 кВт*соат электр ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

❕Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.

⇒ Манба: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin

Веб-саҳифаFacebookInstagramTwitter

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>