Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 07.06.2023
  • 165

Бўш иш ўрни: “Энерго-IТ” филиали директори лавозими.

ТАЛАБЛАР:

• Маълумоти: Олий техник;

• Иш тажрибаси: Тегишли электр энергетика тармоқ корхоналарида раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик стажига ва хавфсизлик талаблари бўйича V гуруҳ даражасига эга бўлиши;

• Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни мукаммал билиши зарур, инглиз тилини билиши устунлик беради;

• Қўшимча талаблар:

• Ўзбекистон Республикасининг Электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари;

• Диспетчерлик технологик бошқарув воситалари, юқори частотали ва оптик толали алоқа каналлар, телефон алоқа станциялари, телемеханика каналлари, оптик толали кабеллар тўғрисида тушунчага эга бўлиши лозим.

• Компьютер саводхонлиги: Microsoft office, Excel ва бошқа махсус дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.

 

 «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

 МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz   info@uzbekistonmet.uz

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

 

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>