Бўш иш ўринлари
“Energo-IT” филиали бош муҳандиси лавозими — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 14.06.2023
  • 123

Бўш иш ўрни: “Energo-IT” филиали бош муҳандиси лавозими.

ТАЛАБЛАР:

• Маълумоти: Олий техник;

• Иш тажрибаси: Тегишли электр энергетика тармоқ корхоналарида раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик стажига ва хавфсизлик V гуруҳига эга бўлиши;

• Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни билиши;

• Қўшимча талаблар:

 Диспетчерлик технологик бошқарув воситалари ҳақида чуқур билимга эга бўлиши зарур.

Шу жумладан:

♦ Юқори частотали телекоммуникация каналларини ва телемеханика каналларини иккиламчи зичлантиришини ташкил этиш;

♦ Мис алоқа кабелларидан фойдаланиш, қўлланиладиган зичлантириш тизимлари, кабел параметрлари, ўлчаш усуллари;

♦ Энергетика соҳасида оптик толали кабеллардан фойдаланиш (ОКГТ, ВОК), ВОЛС зичлантириш тизимларини қўлланилиши,  ВОЛСни ўлчаш усуллари;

♦ Амалдаги телемеханика тизимлари ва янги киритилаетган телемеханика тизимларининг қуриш усуллари ва энергетика объектларидан узатилаётган ТМ сигналларини МДХга тақдим этиш. Энерготизимда қўлланиладиган ТМ протоколларининг турларини билиш;

♦ Радиореле ва радиоалоқаларни ташкил этиш усуллари;

♦ Энергетика объектларида диспетчерлик-технологик ва маъмурий алоқани ташкил этиш усуллари (рақамли УПАТС, ЭДТС, АДАСЭ, КДНЭ);

♦ ДТБВ нинг кафолатланган электр таъминоти тизимлари.

• Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office, Excel, дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz   info@uzbekistonmet.uz

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>