Янгиликлар
“Huawei EBG Uzbekistan” (ХХР) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
  • 15.06.2023
  • 158

2023 йил 14 июнь “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Huawei EBG Uzbekistan” (ХХР) компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги корпоратив ечимлар бўйича президенти бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар мамлакат энергетика тизимини такомиллаштириш ва Хитой билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида электр узатиш линиялари бўйича энергетика соҳасини рақамлаштиришда илғор технологиялар ҳамда замонавий ечимларни қўллаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>