ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
  • 07.08.2023
  • 86

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” XUJMSH ва “O.K.” МЧЖ масул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқлаган.

Шу каби Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.E.” МЧЖ масул шахслари 22 та кўп қаватли тураржой биносини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 472,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8635

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>