ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «"Свет" муаммоси АҚШда ҳам кузатилмоқда - бир миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди»
  • 09.08.2023
  • 72

Душанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида содир бўлган кучли бўрон 1 миллиондан ортиқ одамни электрсиз қолдирди.

Бу ҳақда PowerOutage мониторинг ресурси маълумот бермоқда.

Тўфон бир неча штатга таъсир кўрсатди - Миссисипидан Нью-Йоркгача. Кучли шамол электр линияларини узиб юборди, айрим штатларда сув тошқинлари кузатилмоқда. Энг кўп тарқалган электр ўчирилиши Шимолий Каролина, Пенсильвания, Мэрилэнд ва Жоржия штатларида содир бўлди.

CNN телеканали хабарига кўра, Жоржияда камида бир киши ҳалок бўлди. Теннесси штатида кучли шамол уйларнинг томларини учириб юборди.

Бўрон туфайли Нью-Йорк, Нью-Жерси, Пенсилвания штатларида, шунингдек, Колумбия пойтахт округида бир нечта аэропортлар фаолияти тўхтатилди.

 

Манба: https://aniq.uz/yangiliklar/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>