ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
kun.uz — 2022 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” энг кўп зарар кўрган ташкилот бўлди. Компания ахборот хизмати изоҳ берди
  • 10.08.2023
  • 82

Фото: Ўзбекистон миллий электр тармоқлари

Компаниянинг 2023 йил учун тасдиқланган бизнес режасида ҳам йилнинг зарар билан якунланиши назарда тутилган. Бу электр энергияси қиммат нарҳда харид қилиниб, арзон сотилаётгани билан изоҳланмоқда. 2022 йилда ҳар бир kW.соатдан 39,4 сўмдан зарар кўрилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2022 йилда энг кўп фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати эълон қилинганди. Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ йилни 4,34 триллион сўм зарар билан якунлагани қайд этилган. Компания ахборот хизмати бунинг сабабларини маълум қилди.

Қайт этилишича, акциядорлик жамиятининг молиявий фаолияти бўйича асосий даромади – электр энергиясининг хариди ва сотувидан шаклланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 7-, 10- ва 12-сонли баёнлари билан тасдиқланган тармоқ ички тарифларига асосан, электр энергиясини сотиб олиш (ўртача 388,1 сўм) ва сотиш (ўртача 348,8 сўм) нархлари орасидаги манфий тафовут мавжуд. Бунинг натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ҳар бир kW•соатдан 39,3 сўм зарар кўради. Яъни акциядорлик жамияти электр энергиясини қиммат харид қилиб, арзон сотади.  

Мисол учун, 2023 йилнинг I чорагида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан жами 18,6 млрд kW•соат электр энергияси ҚҚС билан ўртача 426,2 сўмдан харид қилиниб, ҳудудий электр тармоқ корхоналарига 18,8 млрд kW•соат ҳажмда ўртача 405,4 сўмдан сотилган, яъни ҳар бир kW•соатдан 20,8 сўмдан зарар кўрилган.  

Маълумот учун, акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун тасдиқланган бизнес режасида компаниянинг жорий йилдаги фаолияти ҳам зарар билан якунланиши назарда тутилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Манба: https://kun.uz/61931968

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>