ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Фарғонада оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши натижасида тизимга 1 млрд сўмликдан зиёд зарар кетирилгани аниқланди
  • 13.08.2023
  • 73

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Данқара туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ўрганиш давомида фуқаро Т.А. ўзига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехининг 1 дона оҳак хумдонида 18 та ностандарт газ ёндиргичлар орқали ўша ҳудуддан ўтувчи ер ости газ қувурига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 1 млрд 54 млн сўмликни ташкил қилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

 

Telegram  | Facebook | Instagram | Youtube

Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/8707

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>