ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Бош прокуратура: электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 1 341 та ҳолатда 66,6 млрд сўмлик зарар аниқланган
  • 21.08.2023
  • 108

Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича доимий назорат ўрнатилган.

Прокуратура органлари ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида электр энергиясидан дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 206,1 млрд сўмга камайтиришга эришилди, судларга 367 та 123,4 млрд сўмлик аризалар киритилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 1 341 та ҳолатда 66,6 млрд сўмлик зарар аниқланган.

Айбдор шахсларга нисбатан прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 1 232 та маъмурий иш, 39 та жиноят иши қўзғатилган, 55,8 млрд сўмлик зарар ундирилган.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 23 та тақдимнома киритилган, 51 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

 

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8781

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>