ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Ишга туширилган янги қувват электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади
  • 21.08.2023
  • 74

Яқинда 220 кВ кучланишли “Шеробод” подстанциясида 250 МВА қувватли автотрансформатор ишга туширилди.

“ЎзМЭТ” АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўруновнинг таъкидлашича, ушбу янги автотрансформатор  электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.  

– 220 кВ кучланишли “Шеробод” подстанциясига тўла қуввати 250 МВА бўлган автотрансформатор ўрнатилиб, 72 соат давом этадиган синов муддатига кучланиш остига қўйилди. Бугунги кунда олиб борилаётган модернизация-реконструкция ишлари генерация жараёнида ҳосил қилинган ҳамда қисман импорт қилинган электр энергияси тақсимловчи тармоқларга узатиш имкониятларини ошириб, магистрал тармоқлар барқарор фаолиятини таъминлайди. Ушбу амалга оширилган модернизация ишлари натижасида Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Бойсун, Шўрчи, Қизириқ, Шеробод ва Олтинсой туманлари ҳамда сув хўжалиги тизимидаги Шеробод насос станцияси электр таъминоти янада яхшиланди, – деди У.Ўрунов.  

Маълумот ўрнида, айни кунларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: https://uza.uz/uz/posts/ishga-tushirilgan-yangi-quvvat-elektr-taminoti-ishonchliligini-oshirishga-xizmat-qiladi_512946

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>