Янгиликлар
«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанциялар ишчи ҳолати ўрганилди
  • 23.08.2023
  • 233

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бажарилган таъмирлаш-созлаш ишлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва қисман импорт қилинадиган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узатиб бериш жараёни барқарорлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган модернизация лойиҳасининг 2-босқичида ҳам юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш имкониятларини ошириш мақсадида янги автотрансформаторлар ўрнатиб, бир нечта инвестицион лойиҳалар асосида янги магистрал электр тармоқлари қурилмоқда.

⇒ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Хакан» подстанциясига хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ташриф буюришди ва олиб борилаётган модернизация лойиҳаларининг қурилиш-монтаж ишлари билан танишдилар. «Хакан» подстанциясининг бошлиғи Б.Азизов ҳамда Реле ҳимояси ва автоматика тизими бошлиғи У.Ҳамдамов томонидан подстанциянинг умумий  ишчи ҳолати ҳақида маълумотлар берилиб, хорижлик ва маҳаллий мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>