ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан йигғилиш ўтказилди»
  • 23.08.2023
  • 112

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раислигида “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи И.Ниматуллаев иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида энергия ресурсларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда республика (вилоят) прокурори, ИИБ, МИБ, Департамент бошлиқлари, туман (шаҳар) прокурорлари, ИИБ бошлиқлари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шаҳар (вилоят) ва туман (шаҳар) филиаллари раҳбарлари, ўринбосарлари, метрологлари ҳамда йирик газ ва электр энергияси истеъмолчилари иштирок этди.

Йиғилишда иштирокчиларга махсус тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида баҳоланиши, йирик истеъмолчилар ва энергия таъминоти корхоналари раҳбарлари ва ходимлари томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш давом этаётгани танқид остига олинди.

Шунингдек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш устувор вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/2809

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>