ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — “Ўзэнергоинспекция”: Тошкент шаҳри ва вилоятида электр энергияси ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
  • 29.08.2023
  • 126

Кеча, 28 август куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва таъминотчи корхоналар мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган тиббиёт муассасаси электр тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 396 млн сўм (396 минг кВт·соат);

Зангиота тумани, “Обод турмуш” МФЙда фуқаро Ф.Қ. га қарашли умумий овқатланиш шохобчаси табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 318 млн 582 минг сўм (318 минг 582 метр куб) зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур икки ҳолат натижасида жами 714 млн 582 минг сўм зарар етказилган.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда қарийб 1 минг 600 та, электр энергияси эса 2 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8888

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>