Янгиликлар
«Ўзбекистон–24» теледастури: Андижон вилоятида юқори кучланишли янги подстанция қурилмоқда
  • 06.09.2023
  • 166

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сонли қарори ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 17–18 июль кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари, шунингдек, Президент ҳузурида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 33-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли янги подстанция қурилмоқда.

Ўтган давр ичида амалга оширилган ишлар:

Бир дона 125 МВА тўла қувватга эга трансформатор “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги “Қизилровот” подстанциясидан олиб келиниб,  янги подстанция ҳудудига ўрнатилиб, монтаж ишлари якунланди. 13,9 км узунликка эга 220 кВ кучланишли электр тармоғини қуриш 95% га бажарилди.

Шу билан бирга, 1,2 км узунликка 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилиши учун биринчи ва иккинчи таянчлар тўлиқ ўрнатилди. Лойиҳа бўйича узунлиги 42 метр, эни 12 метрли тезкор бошқарув биноси, ёпиқ ёрдамчи биноси ҳамда назорат ўтказиш бинолари тўлиқ қуриб битказилди.

Қурилиш-монтаж ишлари 220 кВ кучланишли ҳамда 110 кВ кучланишли  очиқ тақсимловчи қурилмаларнинг порталлари ўрнатилиб, сим тортиш ишлари якунланди.

220 кВ кучланишли  очиқ тақсимловчи қурилманинг 3 жамлама элегаз ўчиргичи, 2 жамлама ток трансформатори, 9 жамлама ажраткич ва 2 жамлама кучланиш трансформатори, 4 жамлама ўта кучланишдан ҳимоялаш ускунаси ўрнатилди.

110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилманинг 4 комплект ўта кучланишдан ҳимоялаш ускунаси, 2 комплект кучланиш трансформатори ўрнатилди.

Бундан ташқари, янги энергетика объекти ҳудудига 8 дона ёритгич чироқ ва устунларилари ўрнатилиб, уларнинг 4 донаси ишга туширилди. Тезкор бошқарув биносига 108 дона аккумуляторлар ва релели ҳимоя шкафлари ўрнатилиб, монтаж қилинмоқда. 200 метр/куб сиғимга эга сув захира идиши ўрнатилиб, монтаж ишлари давом этмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>