Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Уйимнинг орқасидаги жойда, юқори кучланишли тармоқ остида қурилиш ишлари бўлаётгани сабабли қонуний чора кўриб беришингиз сўрайман!»
  • 11.09.2023
  • 121

Мурожаат эгаси: Равшанов Рустамбек, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Гулистон” МФЙ.

 

Электрон почта: dilshod046va@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: Мен Равшанов Рустамбек, ушбу аризамни ёзишимдан мақсад, менга тегишли бўлган Қибрай тумани, “Гулистон” МФЙ, Фаттоҳ 7-берк кўчаси, 16-уй манзилимнинг орқа томонидан юқори кучланишли ток ўтган бўлишига қарамасдан қурилиш ишлари бўлаётгани сабабли қонуний чора кўриб беришингиз ҳамда ҳаёт учун хавфли бўлганли учун қурилиш тўхтатилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Равшанов Рустамбек, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 

Ахборот хизмати: Мурожаатчи билан телефон орқали боғланилганда, мурожаатда айтилган манзилда 35 ва 10 кВ кучланишли электр тармоқлари ўтганлиги маълум бўлди. Ушбу электр тармоқлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфида бўлганлиги сабаб мурожаат турдош ташкилотга йўналтирилди.

 

Фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон "Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлашини сўраймиз:

 

2-боб, 15-банд:  Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашининг бузилиши, шу жумладан … , шунингдек экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:

 

а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;

б) ... электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш;

в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш;

г) ... кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;

д) ахлатхоналарни жойлаштириш;

е) ... ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қуйиш (электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.

 

3-боб. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш

 

13. Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.

14. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

а) электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:

 

  • 35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр;
  • 110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр;
  • 220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр;
  • 500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр.

 

Манба: https://lex.uz/docs/4133978

 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/21805          

 

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>