Янгиликлар
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА: ТАРИХИ, АҲАМИЯТИ, ДУНЁ, МДҲ, МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РИВОЖИ
  • 21.09.2023
  • 147

Дастлаб электр энергиясининг тарихи, дастлабки шакллари, тараққий этиш босқичлари ва иқтисодиётда "маҳсулотнинг алоҳида тури" деб таърифланадиган электр энергиясининг бугунги турмушимиздаги аҳамияти ҳақидаги тушунчалар билан танишинг.Электр энергияси лотинча «electricus» сўзидан (қадимги юнонча «ἤλεκτρον») олинган бўлиб, зарядланган эркин электрон зарраларининг ўзаро таъсири ва тартибли ҳаракати натижасида юзага келадиган ҳодисалар мажмуи ҳисобланади.

Ушбу атамани илк бор илмий адабиётга инглиз табиатшуноси Уилям Хилберт 1600 йилда ёзилган «Магнит, магнит жисмлар ва йирик магнит — Ер тўғрисида» асарида киритган.

Рисолада магнит компасининг иш хусусиятини батафсил тушунтиради ва магнитланган жисмлар устида ўтказган ўзининг баъзи тажрибаларни тасвирлайди. Муаллиф асарида табиатдаги бошқа моддалар ҳам электрлаштирилиш, яъни маълум бир даражада магнит майдони ҳосил қилиш хусусиятига эга эканлигини аниқлайди.

Қадимги аждодларимиз электр балиқларининг хусусиятлари ҳақида билишар эди...

Милоддан аввалги 2750 йилларга оид қадимги миср ёзувларида бундай хусусиятга эга балиқлар «Нил момоқалдироқлари» деб номланган ва афсоналарга кўра улар «балиқларнинг ҳимоячилари» сифатида таърифланган.

Яна минг йиллардан сўнг «кўринмас нур билан куйдирувчи» балиқлар ҳақида қадимги юнон, рим ва араб табиатшунослари, табибу ҳакимлари ўз ёдномаларида битиклар ёзиб қолдиришган.

Масалан, Плиний оқсоқол ва Скрибониус Ларг электр балиғининг хусусиятлари, электр нурлари натижасида ҳосил бўлган электр зарядларининг фалажловчи таъсири борлиги ва бундай зарядлар ўтказувчан жисмлар бўйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини қайд этишган.

Баъзи табиблар томонидан бош оғриғи каби касалликларга дучор бўлган беморларни даволаш умидида электр балиқларини ушлаш муолажалари буюрилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Ўртаер денгизида мавжуд бўлган қадимги маданиятлар баъзи нарсаларни, масалан, қаҳрабо дарахтининг қуриган шохларни мушук мўйнасига ишлақаб, сўнг енгилроқ нарсаларни тортиб олиш мумкинлигини билишган...

Милетлик Фалес милоддан аввалги 600 йилларда статик электр энергиясини ўз кузатувларида қайд этиб борган. Айрим жисмлар бир-бирига ишлақаниши оқибатида маълум муддат магнитлик хусусиятига эга бўлса, айрим «магнетит» деб аталган ерости кўмирлари ҳеч қандай ишлов берилмаса ҳам айрим жисмларни ўзига ёпиштириб олишини ўрганган.

Табиатшунос магнитланиш — электрланиш ҳодисаси билан умумий негизга эга эканлигини билмаган.

Шундай қилиб, 1600 йилда Уилям Хилберт электр атамасини ўзининг асарида «амбер», яъни юнон тилида ἤλεκτρον: «электрон» — «қаҳрабо» деб атаб, унинг хусусиятларини ёзганидан сўнг бу табиат неъмати илмий асарларда тез-тез учрайдиган бўлди.

❗️ Ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм канали обуначилари.

⇒ Эътиборингизга Ахборот хизмати томонидан  uzbekistonmet.uz расмий веб-сайт саҳифаларида эълон қилинган ва айни кунларда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалаларга тааллуқли мақола ва маълумотномаларни ҳавола этамиз.

Истеъмолчилар диспетчерлик хизмати электр таъминотига айрим чекловларни киритиш орқали қандай талафот ва кўнгилсизликларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётганини тушунтиришнинг энг яхши усули — дунё электр энергетика таъминотида содир бўлган йирик аварияларни мисол тариқасида кўрсатиш, истеъмолчиларда бу ҳақда тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилиш.

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим, электр энергияси таъминоти тизимида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тенглик, яъни мувозанат бузилиши оқибатида юзага келадиган йирик носозликларга нафақат истеъмолнинг кескин ошиши, аксинча, тармоққа уланган ҳолда катта қувват истеъмол қилаётган йирик истеъмолчиларнинг бирдан тармоқдан узилиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Соддароқ тушунтирадиган бўлсак, ноқулай об-ҳаво туфайли, масалан кучли шамол таъсиридаги қисқа туташувлар оқибатида каттароқ ҳудуддаги истеъмолчилар бирдан тармоқдан узилди, дейлик. Яъни тизимда истеъмол қилинмаётган ортиқча қувват ҳосил бўлса, тизимда мувозанат бузилиб, электр объектларида турли носозликлар, авария ва ёнғинлар чиқиш эҳтимоли бор.

Бундан ташқари, йирик носозликлар содир бўлишига нафақат ноқулай об-ҳаво, шунингдек, электр тармоқларида хизмат қилаётган айрим ишчи-ходимларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари, малакасизлиги ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

15.03.2021ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ ВА БУГУНИ

29.11.2021ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ МАТБУОТ-ШТАБИ: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ — ТАРИХИ, ТАРАҚҚИЁТИ, ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ

❓Энди эса “Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима?”; “У нима учун «энергохалқа» деб аталади?”; “Унинг асосий вазифаси нималардан иборат?”;  “«Энергохалқа»нинг Ўзбекистон электр энергетика фаолиятига ижобий ва салбий таъсирлари қандай?” каби саволларга жавоб топиш учун қуйидаги ҳавола орқали жорий йил бошида «Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директори Ҳамидулла Аманович Шамсиевдан олинган интервьюни мутолаа қилинг.

27.01.2022МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ЯГОНА ТИЗИМИ НИМА?

02.12.2021 —  ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ТЕХНИК-МУҲАНДИСЛИК ҲОЛАТЛАРИ: ДУНЁ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДАГИ ЙИРИК НОСОЗЛИКЛАР ОҚИБАТИ

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>