Янгиликлар
Бугунги куннинг долзарб масаласи «Ассалом, Ўзбекистон!» тонгги дастурида муҳокама этилди
  • 22.09.2023
  • 166

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» дастурида энергоресурслардан самарали фойдаланиш, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергия ресурсларига тўлов механизмларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида эркинлаштириш ҳамда 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

Тонгги дастурда Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдуллажон Отабоев; Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Улуғбек Уруновлар иштирок этишди.

Жонли эфирда олиб борилган мулоқотда, шунингдек, истеъмолчиларга бир қатор тавсиялар берилиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасида маълумотлар тақдим этилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>