Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Ахборот штаби: Юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларининг 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширган ишлари хусусида маълумот
  • 25.09.2023
  • 175

Renesans TV: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари 1 октябргача тугатилади

 

 

▶️  Maнбa

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ахборот хизмати: 2023 йилнинг сентябрь ойигача 8 та куч трансформатори — режа 100 фоизга, 38 та 110–220–500 кВли ўчиргич —режа 106 фоизга, 4 та компрессор қурилмаси — режа 133 фоизга, 830,7 км.  узунликдаги  110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари 100 фоизга мукаммал таъмирланган.

Шунингдек, 289 та трансформатордан 255 таси, 1532 та ўчиргичдан 1423 таси, 22 та ҳаво компрессорларининг барчаси ҳамда 4958,7 км. узунликдаги 10–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқларидан 4680,3 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг 1 октябрь санасигача тугатилиши белгиланган.

Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган.

Захира учун 156 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 35 тонна турли русумли симлар, 9,8 км. кабель маҳсулотлари, 46 дона металл таянчлар, 26 дона темир-бетон таянчлар, 7000 дона изолятор, 7 дона турли қувватдаги трансформатор мавжуд.

Маълумот ўрнида: Айни пайтда умумий қуввати 590 киловатт бўлган кичик фотоэлектр станциялари, яъни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти энергетика объектлари  ва маъмурий бинолари томига ўрнатилган қуёш панеллари ишлаб чиқарилган "яшил энергия" манбаси қуввати ташкилот ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхоналари тармоғига ҳам узатмоқда.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>