Янгиликлар
Куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 400 дан ортиқ ишчи гуруҳ ташкил этилди
  • 27.09.2023
  • 155

АОКАда Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди:

Қайд этилишича, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ва фуқароларнинг билим кўникмаларини ошириш мақсадида 14 минг 520 маротаба 412 минг 478 нафар фуқаролар билан учрашув ва йиғилишлар ўтказилди.

Профилактик тадбирлар жараёнида 198 минг 559 та табиий газ ва қаттиқ ёқилғида ишлатиладиган печлар дудбуронларидаги аниқланган 10 минг 262 та носозликлардан 9 минг 459 таси тузатилди.

Ёнғинлар сабаблари таҳлил қилинганда, уларнинг 36,3 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 26,8 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14,4 фоизи иситиш печларини қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши, 9,7 фоизи болалар шўхлиги оқибатида юзага келганлигини кўрсатади.

Батафсил

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/38487

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>