Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ га мурожаат хати: Электр ҳисоблаш ускуналари ким томонидан ўрнатилади ўзи?»
  • 29.09.2023
  • 153

Мурожаат эгаси: Ибодов Камолиддин Маматқулович, Жиззах вилояти.

Электрон почта: kamail_uz@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Нурафшон” МФЙ, “Наврўз” маҳалласи, 107-хонадонда истиқомат қилувчи Ибодов Камолиддин Маматқулович томонидан

МУРОЖААТ ХАТИ

Сизга шуни ёзиб маълум қиламанки, Бахмал тумани ҲЭТ 2021 йил 18 сентябрда 02/031697-рақамли наряд асосида укам Ибодов Хусниддин Маматқулович (ҳозирда РФ ишлаш учун чиқиб кетган) яшаб турган Нурафшон м.ф.й., Навруз маҳалласи 107-хонадонга давлат рақами 283685 бўлган DDS-28U русумли электр ҳисоблагич ўрнатилган, Бахмал туман ҲЭТ корхонасида ЭҲНАТ га уланадиган замонавий электрон ҳисоблагич йўқлиги сабабли келгусида алмаштирилишини билдириб 8116609-рақамли абонент сифатида рўйхатга олинган эди.

2023 йилнинг август ойида Бахмал туман ЭТ корхонаси ходимлари ушбу ўрнатилган электр ҳисоблагич ишламаётганлигини, бузилиб қолганлигини шу сабабли янги ҳисоблаш ускунасини зудлик билан ўрнатиш шартлиги билан огоҳлантириб кетишди. Уларнинг талабига кўра туманда барча хонадонларда Хитойда ишлаб чиқарилган 1-фазали Kaifa 220V 5-60А русумли ҳисоблагичлар ўрнатилиши шарт экан. Бошқа ҳисоблаш ускуналари ЭҲНАТ тизимига боғлана олмас экан. Бироқ бугунги кунгача дўконларда ушбу русумдаги ҳисоблагичлар йўқлиги сабабли янгисига алмаштириш имкони бўлмаяпти. Туман ҲЭТ корхонаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, Kaifa 220V 5-60А русумли ҳисоблагичбилан айнан бир хил функцияларга эга 1-фазали EX18 | 220V 10-60A | PLC-модем русумли ҳисоблагичларни ўрнатиб бўлмаслигини шу сабабли айнан Kaifa 220V 5-60А русумли ҳисоблагични топиб ўрнатиш талабини қўйишмоқда.

Шу сабабли электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатиш бўйича Бахмал туман электр тармоқлари корхонасига 2023 йил 21 август куни ЯИДХП орқали ариза юборганман (94123064-рақамли ариза илова қилинади). Аммо ушбу ариза бугунги кунгача ўз ечимини топганича йўқ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Сизга қўйидаги саволлар доирасида мурожаат қилмоқдаман:

1. Электр ҳисоблаш ускуналари ким томонидан ўрнатилади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 22-қарорининг 52-бандидада “маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилиши” белгиланган бўлса-да, айнан хорижда ишлаб чиқарилган, ҳозирда сотувда деярли йўқ бўлган ҳисоблаш ускунасини ўрнатиш тартиби қандай бўлиши мумкин?

2. 2021 йил 18 сентябрда 02/031697-рақамли наряд асосида ўрнатилган DDS-28U русумли ҳисоблагич электрон ҳисоблагичлар билан бир вақтда ўрнатилган ва ишлатилганлигини ҳисобга олиб бузилмаган тақдирда ишлатилиши мумкин эдими?

3. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган айнан бир хил функцияларга эга 1-фазали EX18 | 220V 10-60A | PLC-модем русумли ҳисоблагичларнинг республика ҳудудларида ишлатилаётганлиги, бироқ нима сабабдан Бахмал туманида ўрнатиб бўлмаслиги?

4. Истеъмолчиларнинг электр ҳисоблаш ускуналарининг турли русумларини ўрнатиши бўйича ҳудудий дискриминация қилиниши қонуний кучга эгами?

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, менга электр энергиясидан фойдаланиш жараёнида қонун бузилишларининг олдини олиш ҳамда электр энергияси маиший истеъмолчиси сифатидаги қонуний манфаатларимни ҳимоя қилиш мақсадида электр ҳисоблаш ускунаси ўрнатиш билан боғлиқ ушбу зиддиятли масаланинг ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Камолиддин Маматқулович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/22115             

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Қуйи ташкилотлар https://het.uz/oz/lists/view/7

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>