Янгиликлар
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали касаба қўмитаси: спорт мусобақалари ўтказилди
  • 03.10.2023
  • 141

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг тасдиқланган чора-тадбирга асосан, 2023 йил давомида соғлом-турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш учун бир қанча спорт мусобақаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Мисол учун, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида «Спорт — соғлик гарови» шиори остида, Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида подстанция, бўлим ва гуруҳлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг минифутбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори Ш.Ш.Камилов очиб берган спорт тадбирида, ҳар бир йўналиш бўйича жами саккизтадан жамоалар иштирок этди. Қизғин руҳда ўтган спорт мусобақаларида нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам фаол иштирок этгани таҳсинга лойиқ.

Мусобақада филиал ёшлари жуда фаол иштирок этишди хамда ўз жамоалари учун юқори ўринларни эгаллашда катта ҳисса қўшишди.

 

Минифутбол мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин «Бошқарма» жамоаси;

2-ўрин «Сокин ПС» ва «2А ПС» жамоаси;

3-ўрин «Ўзбекистон ПС» жамоаси.

 

Стол тенниси мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Бошқарма жамоасидан О.Саидов»;

2-ўрин — «ХХГ жамоасидан Х.Джобиров»;

3-ўрин — «Фарғона ПС жамоасидан Ж.Толипов».

 

Стол тенниси (Аёллар) мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Бошқарма» жамоасидан М.Имомова;

2-ўрин — «ХХГ» жамоасидан З.Хайдарова;

3-ўрин — «АТМГ» жамоасидан Ф.Ахмедова.

 

Шахмат мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Ўзбекистон ПС» жамоасидан Ш.Хасанов;

2-ўрин «Поулғон ПС» жамоасидан Б.Хакимжонов;

3-ўрин «АТМГ» жамоасидан Н.Меньшихин.

 

Шахмат (Аёллар) мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Бошқарма» жамоасидан Ш.Ўринбоева;

2-ўрин — «ХХГ» жамоасидан Н.Машарипова;

3-ўрин — «ДТБВХ» жамоасидан Д.Юсупова.

 

Шашка бўйича мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Бошқарма» жамоасидан Ш.Таджиматов;

2-ўрин — «Фарғона ПС» жамоасидан Р.Рахимов;

3-ўрин — «Ўзбекистон ПС» жамоасидан М.Хайдаров.

 

Шашка (Аёллар) мусобақаси бўйича ғолиблар:

1-ўрин — «Бошқарма» жамоасидан М.Мамажанова;

2-ўрин — «ХХГ» жамоасидан Ғ.Рўзиева;

3-ўрин — «АТМГ» жамоасидан М.Мавлонова.

 

Мусобақадан сўнг иштирокчилар ўзбек миллий таомини тановул қилишди. Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

✍️ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>