Янгиликлар
220/35/6 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида мавсумга тайёргарликдан сўнг ободонлаштириш ишлари олиб борилди
  • 07.10.2023
  • 133

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги барча энергетика объектларида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланди. Шу жумладан, «Сурхондарё  магистрал  электр  тармоқлари» филиалида ҳам модернизация-реконструкия, таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

⚡️ Мисол учун, Денов шаҳри, «Нуристон» маҳалласи ҳудудида жойлашган 220/35/6 кВ кучланишли «Денов» подстанциясидаги электр ускуналари мавсумга тайёр.

Бундан ташқари, мазкур юқори кучланишли подстанцияда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, унинг эстетик қиёфаси яхшиланди.  Жумладан, энергетика объекти ҳудуди ёввойи ўт хашагидан тозаланди ва шағал тош қопламаси тўшалди, электр ускуналарига коррозияга қарши бўёқ суртилиб, ёрдамчи бино-иншоотлар таъмирланди.

✍️ Отабек Ашуров, «Сурхондарё  МЭТ» филиали директори

‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>