Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ёшлари МДҲ давлатлари Энергетика Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этишади
  • 11.10.2023
  • 172

Маълумки, ташкилотда ёшларга оид давлат сиёсати амалга ошириш борасидаги ишлар самарадорлиги кўп томонлама Акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти билан боғлиқ. Ёшларимиз турли тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз билим-савияларини ошириб бормоқдалар.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ёшларидан иборат жамоа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Энергетика Кенгаши томонидан ташкил этилган «Ёш мутахассислар лига»сининг финал босқичида иштирок этиш учун Россия Федерацияси пойтахти — Москва шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда Ахборот хизматига Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти сардори Азизбек Ботиров маълум қилди.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг кўпсонли жамоаси ёш энергетиклар гуруҳига омад тилайди!

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>