Ёшлар сиёсати
Ёш мутаҳассислар лигаси: Қайта тикланувчи энергия манбалари, уларнинг муаммолари ва ечимлари
  • 11.10.2023
  • 104

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ»АЖ ёшларидан иборат жамоа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Энергетика Кенгаши томонидан ташкил этилган «Ёш мутахассислар лига»сининг финал босқичида иштирок этиш учун Россия Федерацияси пойтахти — Москва шаҳрига етиб боришди.

Бугун Москва энергетика институтида чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтиб, институт ректори Николай Дмитриевич Рогалев, МДҲ давлатлари Энергетика Кенгаши раиси Тарас Вячеславович Кипчиков ҳамда Россия Федерацияси МДҲ давлатлари федерал агентлиги раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Валерьевич Поликанов МДҲ давлатлари Ёш мутахассислар лигасининг халқаро муҳандислик “CASA-IN” чемпионатини очиқ деб эълон қилди.

Мазкур чемпионатда ёшлар бугунги кунда энергетика соҳасида, айниқса қайта тикланувчи энергия манбалари борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг муаммолари ва ечимлари борасида ўз таклиф-мулоҳазаларини кўрсатган ҳолда тақдимотларини намойиш этишади.

Шунингдек, мазкур чемпионатнинг финал босқичи 2023 йил 13 октябрь куни Россия энергетика ҳафталиги халқаро форумининг ёшлар куни доирасида ўтказилади.

Маълумот ўнида, Мазкур чемпионатда 8 давлатдан иборат 150 дан ортиқ ёш мутахассислар иштирок этишмоқда.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>