Касаба уюшмаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг Фавқулодда вазиятлар симуляция марказига экскурcия уюштирилди
  • 12.10.2023
  • 110

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида асосий муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқарув органларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни мувофиқлаштириш, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда хавфсизлик хизмати гуруҳи ҳамкорликда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг Фавқулодда вазиятлар симуляция марказига экскурcия тадбири уюштирилиди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ходисалар рўй берганида фавқулодда вазиятларда инсонларнинг тайёргарлигини, билим-савиясини оширишдан иборат.

Экскурсия тадбири “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан молиялаштирилди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>