Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Техник шартларга мувофиқ ҳаво линиясини электр тармоқларига улашга рухсат беришингизни ҳамда ушбу техник шартга қўшимча киритишингизни сўраймиз!»
  • 06.10.2023
  • 149

Мурожаат эгаси: Зарипов Шокир Шавкитдинович, «ZIYRAAT»  МЧЖ.

Электрон почта: kamilka-pro@mail.ru

Мурожаат мазмуни:

Рус тилида: Председателю правления АК «Уз.МЭТ» Исакулову Д.А.

ООО «ZIYRAAT» просит Вас дать разрешения на подключение воздушной линии к электрическим сетям, согласно техническим условиям выданным «Hudidiy Elektr Tarmoqlari» от 29.11.2021г., за № 01/830., и дополнением к данному техусловию за № 42/781 от 14.06.2023года.

Технические условия прилогаються. Приложение: на 3 листах.

С уважением,

Директор Зарипов Ш.

Ўзбек тилида: «Ўз.МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақуловга

«ZIYRAAT» МЧЖ «Ҳудудий электр тармоқлари» МЧЖ томонидан 2021 йил 29 ноябрдаги 01/830-сон билан берилган техник шартларга мувофиқ ҳаво линиясини электр тармоқларига улашга рухсат беришингизни ҳамда ушбу техник шартга қўшимча киритишингизни сўрайди. 2023 йил 14 июндаги 42/781-сон.

Техник шартлар илова қилинган. Илова: 3 та варақда.

Ҳурмат билан,

Директор Sh.Zaripov

Мурожаатга жавоб: «ZIYRAAT» МЧЖнинг 326/23-сонли мурожаатини Жамият мутахассислари томонидан кўриб чиқилиб, қўшимча ячейка ўрнатиш йўли билан 2000 кВт қувватни 220/110/10 кВли «Traktorsoz» ПСнинг 10 кВли «YOTQ»га уланиши бўйича «Davlat va shartnomaviy xizmatlarini rivojlantirish» филиали томонидан 2021 йил 29 ноябрда 01/830-сонли берилган техник шартлар юзасидан, қуйидагилар маълум қилинади:

1. Подстанциянинг 10 кВ томонида ток бўйича электр қурилмаларининг, куч трансфопматорининг va ток ўтказувчи ускуналарининг қўшимча юклама, қувват кўтариш қобилияти ҳисоб-китоби бажарилиши;

2. «Traktorsoz» подстанциясининг 10 кВли «YOTQ»да ячейкалар билан тўлиқлигини инобатга олиб, «YOTQ»га қўшимча ячейка ўрнатиш имкониятини аниқлаш бўйича лойиҳачи томонидан таклифлар киритилиши;

3. «Traktorsoz» подстанцияси давлат аҳамиятига эга бўлган объектларни электр энергияси билан таъминлаши ҳамда Тошкент шаҳридаги барча тизимли подстанцияларига узвий боғланган бўлиб, ягона энерготизим режимига алоқадор бўлганлигини инобатга олинсин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сонли қарорининг 5-банди, а) хат боши, мавжуд электр va газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси меъёрдан ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш қатъиян тақиқлансин, деб кўрсатиб ўтилган. Ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон Қарори билан тасдиқланган регламентига асосан техник шарт олиш учун Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиниши белгилаб қўйилган.  

Ахборот хизмати: Эслатиб ўтамиз, мазкур А-112-рақам билан Мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан қайд этилган мурожаатга жавоб хати «ZIYRAAT» MCHJga, шунингдек nusxasi:  «Toshkent shahar MET» filialiga ҳамда «Davlat va shartnomaviy xizmatlarini rivojlantirish» filialiga ҳам электрон шаклда юборилган.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари va подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи va подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистраль электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти va экспорти масалалари билан шуғулланади.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/22298                       

 «Мурожаатлар» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>