Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Қонунлар ижросини Денов туман ижтимоий таъминот бўлимида ҳам таъминлаб, турмуш ўртоғимнинг шаъни ва қадр-қимматини тиклаб, нафақага чиқишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман!»
  • 18.10.2023
  • 106

Мурожаат эгаси: Эшмуродов Абусалом Темирович, Сурхондарё вилояти.

Электрон почта: shodiyadiydor@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Сизлардан илтимос, Конституциямиз моддаларининг ижросини Денов туман ижтимоий таъминот бўлимида ҳам таъминлаб, турмуш ўртоғим Эшмуродова Рухсатнинг поймол этилган Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини тиклаб, нафақага чиқишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Абусалом Темирович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади:

Мурожаатда тилга олинган Эшмуродова Рухсат исмли ходим “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида, хусусан «Сурхондаё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги энергетика объектларида меҳнат фаолияти юритмаслиги маълум бўлди.  Сиз мурожаатда кўтарган масала ва ходимнинг нафақага чиқиш борасидаги муаммолар бошқа ташкилотларда бўлиши мумкин. Умид қиламизки, мурожаатни тўғри ва батафсил маълумотлари билан тегишлиги бўйича масъул ташкилотга йўналтирсангиз, мурожаатингиз атрофлича ўрганилиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/22426              

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Ахборот хизматидан мазкур мурожаат эгаси ва бошқа фуқароларга тавсиялар: Фуқароларимиз ўз мурожаатларини аниқ ва батафсил баён билан, айнан қайси ташкилот ёки корхона ваколатига тааллуқли эканлигини билиб-ўрганиб, сўнг мурожаат юборишлари мақсадга мувофиқ.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига биноан барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора ва ташкилотларда ИШОНЧ (алоқа) рақамлари эълон қилинган.

Худди шундай тартибда, ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мурожаатчилар билан ишлаш, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари билан алоқа ўрнатиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Call centre рақами +998 (55) 500-5545 (9:00 дан 18:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача — юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб берилади) эълон қилинган.

Биз билан боғланиш: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us

Алоқа маркази рақамига дастлаб электрон оператор (робот) жавоб бериб, сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг иш фаолиятига доир маълумотларни тақдим этади. Шундан сўнг алоқа оператори, яъни мурожаатлар билан ишлашга масъул ходимлар билан боғлайди.

Бироқ, минг афсуски, юқоридаги тавсияларга қарамай, аксарият мурожаатчилар турдош ташкилотлар — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ  ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ваколатларига кирувчи масалаларни (ҳисоблагичлар, симёғоч, газ тақсимлаш ва трансформатор пунктлари, тўловдан сўнг газ-электр таъминоти тикланмагани борасидаги шикоятлар) баён қилишади.

Ҳурматли истеъмолчилар, эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, яъни магистрал электр тармоқларида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш каби ишларини бажаради, шунингдек, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тақсимловчи тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Газ таъминоти масалалари юзасидан эса +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали «Ҳудудгазтаъминот» АЖ рақамлари билан боғланиш мумкин. https://hududgaz.uz/. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг иш вақти: 09:00 – 18:00.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115. E-mail: info@hududgaz.uz

Телефон рақами: (71) 281-16-85.

Ҳурматли фуқаролар, шунингдек, Энергетика вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати.
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 236-2708.

Девонхона: (998 71) 231-18-81.

Ишонч телефони: 71 231-81-18

Электрон почта: info@minenergy.uz 

Иш графиги: 
душанба– жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>