Касаба уюшмаси
Қорақалпоғистонлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари Хива шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 02.11.2023
  • 81

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси дам олиш кунлари Хива шаҳарларига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 16 нафар қорақалпоғистонлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Тадбирлар 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрамига бағишлаб ўтказилмоқда.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>