Касаба уюшмаси
“Тошкент шаҳар МЭТ” филиали: Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Катта Қўйлиқ” маҳалласида
  • 03.11.2023
  • 166

“ДАРАХТ ҲАВАС БИЛАН ЭКИЛИШИ, ХАЛҚИМИЗ, МАҲАЛЛАЛАРИМИЗНИНГ МАДАНИЯТИГА АЙЛАНИШИ ЛОЗИМ”

                                                                                                                                                            Ш. M. Мирзиёев

 

Бугун, 2023 йилнинг 3 ноябрь санасида “Тошкент шаҳар  магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси  билан, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳри Яшнаобод туманининг “Катта Қўйлиқ” маҳалласида дарахт экиш акциясини ўтказди. 

Акцияда филиалнинг 38 нафар ходимлари иштирок этишди. Маҳаллани кўкаламзорлаштириш, чиройига чирой қўшиш мақсадида 105 дан ортиқ мевали ва  манзарали дарахтлар экилди.

“Тошкент шаҳар  магистрал электр тармоқлари” филиалининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббускорлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилишида фаол иштирок этдилар.

“Катта Қўйлиқ” маҳалласи фуқаролар йиғини фаоллари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга ўз миннатдорлигини билдиришди.

 “Тошкент шаҳар  магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси

«Ўзбекистон М”Т» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>