Янгиликлар
Андижонда юқори кучланишли электр тармоқларида амалга оширилаётган инвестиция дастурининг тунги қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда
  • 08.11.2023
  • 131

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли янги «Сарой» подстанцияси ҳамда 220 ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилмоқда.

Шаҳрихон туманида янги подстанциянинг ишга тушиши натижасида 220 кВ кучланишли «Хакан» подстанциянинг юкламаси 100 МВт га енгиллашади, бу эса, ўз навбатида, мазкур подстанциясининг барқарор иш фаолиятини кафолатлайди.

«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалининг хабар беришича, жорий йилнинг 6–8 ноябрь кунлари 220/110/10 кВли «Сарой» подстанциясига кириб-чиқувчи 2х13,9 км 220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғи мавжуд Л-40-Ю2-220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғига улаш ишлари ташкил қилинган.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган лавҳаларда тунги иш жараёни акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига таъсир этмайди.

⚡️ Айни пайтда амалга оширилаётган ишларнинг пировард натижаси Андижон вилоятининг Бўстон, Улуғнор, Балиқчи ва Шаҳрихон туманларнинг электр таъминотидаги қувват танқислиги муаммоларига барҳам бериб, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминланишига имкониятлар яратади.

Бундан ташқари, 110 кВ кучланишли тармоқларнинг масофасини қисқариши ҳисобига технологик сарфлар миқдори камайтирилишига эришилади.

Фото ва видеолавҳалар Ахборот хизматига навбатчи бригада ходимлари томонидан тақдим этилган.

⚡️ 220/110/10 кВли “Сарой” подстанцияси ва 220/110 кВ кучланишли электр тармоғи қурилиши тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорида 2021–2023 йилларда Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор ишончли электр энергияси билан таъминлаш учун Шаҳрихон туманида 220/110 кВ кучланишли электр тармоғи ва янги 220/110/10 кВ кучланишли, 2 х 125 МВА қувватли подстанция қуриш белгиланган.

Жорий йилнинг 6–8 ноябрь кунлари 220 кВли “Сарой” подстанциясига кириб-чиқувчи 2х13,9 км 220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғи мавжуд Л-40-Ю2-220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғига улаш ишлари ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига таъсир этмайди.

Фото ва видеолавҳалар Ахборот хизматига навбатчи бригада ходимлари томонидан тақдим этилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>