Касаба уюшмаси
Спорт тадбири ўтказилди
  • 09.11.2023
  • 79

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан подстанциялар ва хизматлар ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол теннис ва армрейслинг турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда жами 18 киши иштирок этди.

Шахмат бўйича: 1-ўрин — «Сардор» подстанцияси устаси Ш.Абляров, 2-ўрин — муҳандис М.Вахабова;

Шашка бўйича: 1-ўрин — электр монтёри Б.Содиқжанов;

Теннис бўйича: 1-ўрин — подстанция қоровули И.Иминов

Армрейслинг бўйича: ҳаво линиялари хизмати электр монтёри С.Ҳасановлар муносиб ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>