Янгиликлар
Бугун 11 ноябрь – Халқаро энергияни тежаш куни
  • 11.11.2023
  • 99

“Ресурслар ва энергиядан фойдаланиш бўйича мактаб лойиҳаси” (SPARE - School Project for Application of Recourses and Energy) халқаро экологик тармоқ ташаббуси билан 11 ноябрь куни “Халқаро энергияни тежаш куни” деб эълон қилинган.

Ушбу байрамни белгилаш тўғрисида қарор 2008 йилнинг апрелида Қозоғистонда SPARE координаторларининг халқаро йиғилишида қабул қилинган.

2008 йил ноябрида жаҳонда илк бор энергияни тежаш куни нишонланди ва ушбу байрам халқаро мақомга эга бўлди, чунки мазкур лойиҳада 20га яқин давлат иштирок этди.

Байрамнинг асосий мақсади — ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга жамоатчилик эътиборини қаратишдир. Анча кенг маънога эга бўлган энергияни тежаш масаласи атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқишини камайтиришни ҳам назарда тутади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/9548

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>