ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
4 656 та кўп қаватли уй кириш йўлакларига 49,1 мингта ҳаракат датчикли лампа ўрнатилиши натижасида бир суткада 58,9 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди
  • 14.11.2023
  • 48

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида кўп қаватли уй-жойларда иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

♦ 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республикадаги 5 593 та кўп квартирали уйни таъмирлаш режалаштирилган.

♦ Таъмирлаш ишларига жами 280,5 млрд сўм (шундан, 182.8 млрд сўм республика ва маҳаллий бюджет, 73,4 млрд сўм бошқарув ташкилотлари, 24,2 млрд сўм ҳомийлик) маблағлар ажратилиши белгилаб олинган.

♦ 2 000 та уйнинг 932 минг метр квадрат том қисми, 4 777 та кириш йўлаклари, 2 797 та электр тақсимловчи шитлар, 1 599 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникациялари, 1 228 та кўп квартирали уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ҳамда подъездларга 1 632 та кодли қулфли эшиклар, 5 811 метр квадрат фрамуга ромлари ва 2 898 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатиш режалаштирилган.

♦ Ҳозирги кунга қадар 5 531 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди. 1 997 та уйнинг том қисми, 4 747 та  кириш йўлаклари, 2 681 та электр қутилари, 1 583 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди.

♦ Ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 13 октябрь – 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар 12 та туманининг 578 та маҳалласида 48 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолати “маҳаллабай” ўрганилди.

♦ Шунингдек, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.

⇒  Батафсил

Telegram Facebook  |  Instagram  |  Youtube Медиабанк

 

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/39741

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>