Қизиқарли хабарлар
«El-Dabaa» АЭСда эритувчи тузоқни ўрнатиш бошланди
  • 16.10.2023
  • 269

Мисрдаги «El-Dabaa» АЭСнинг биринчи энергоблокида эритмани локализация қилиш мосламасининг корпусини («эритма тузоғи») ўрнатиш бошланди.

Эритмани локализация қилиш мосламаси 700 тонна оғирликдаги пассив хавфсизлик тизимларининг асосий элементларидан биридир.

Эритма тузоғи"нинг ўрнатилиши лойиҳани ишлаб чиқишдаги яна бир муҳим босқич ва атом электр станциясида ядровий технологик ускуналарнинг биринчи бор ўрнатилишидир. Эслатиб ўтамиз, «El-Dabaa»  АЭС Мисрдаги биринчи атом электр станцияси бўлиб, у ҳар бири 1200 МВт қувватга эга VVER-1200 III+ авлод реакторларига эга 4 та энергоблокдан иборат бўлади.

#атомэнергияси

 

Манба: https://t.me/clearenergy/2220

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>