ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 722 дона трансформатор мукаммал таъмирланди
  • 23.11.2023
  • 60

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев маълум қилди:

✔️2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Жамиятда Марказий штаб ҳамда ҳудудларда вилоят, шаҳар ва туман штаблари ташкил этилди.

✔️Айни пайтда соҳада 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Ҳудудларда 6 300 дан ортиқ ходимдан иборат 1 429 та туну-кун фаолият юритадиган авариявий бригадалар навбатчилиги ташкил этилиб, 1 340 та махсус авто ва техникалар бириктирилди.

✔️Бугунга қадар Жамият томонидан режага асосан  29,6 минг километр тармоқ ҳамда 10,2 мингта трансформаторлар мукаммал таъмирланган бўлса,  6 554 км ҳамда 1 925 та трансформатор янгиланди.

✔️Шу билан бир қаторда жорий йилнинг якунига қадар яна 1 минг километр тармоқ, 320 та трансформаторда якунлаш ишларини амалга оширилади.

Батафсил

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>