Эълонлар
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛМАЙДИ
  • 31.07.2020
  • 849

   Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда. 


   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган. 


   Ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди.

 

 

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

Манба https://t.me/ies_uz/677

>