ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
  • 04.12.2023
  • 44

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Инвеститсиялар вазирлиги ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ҳамда бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, БАА томонидан эса ушбу мамлакат инвеститсия вазири Муҳаммад ал-Сувайдий иштирок этди.

Мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг давлат органлари ва хусусий сектор корхоналари ўртасида инвестицияларни кенг жалб қилиш, қўшма тадқиқот дастурларни амалга ошириш, техник билим, кўникма ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам замин яратади.

Битимда назарда тутилган ҳамкорлик шакллари шамол, қуёш, гидро электр стансияларини ишлаб чиқариш, энергия сақлаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳалар ҳамда инвеститсиявий имкониятларни аниқлаш, баҳолаш ва натижалар алмашинувидан иборат.

 

 

Telegram  |  Facebook  |  Instagram  |  YouTube

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/9834

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>