Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Агар биз билан ҳамкорлик қилиб ишламоқчи бўлсангиз 24/7 режимида боғланишингиз мумкин!»
  • 15.11.2023
  • 80

Мурожаат эгаси: Нурмуҳаммедов Тоҳиржон Шавкатбек ўғли, «Tex Energo» компанияси.

Электрон почта: n.tohirjon05@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Биз «Tex Energo» компанияси сизларга ўз хизматимизни таклиф қилмоқчимиз. Сизга 20 000 дан ортиқ назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика тизимига (кип-автоматикага) оид маҳсулотлар 50 дан ортиқ хориж ҳамкорларимиз орқали сифатли ҳамда тез муддатда етказиб берилади. Агар биз билан ҳамкорлик қилиб ишламоқчи бўлсангиз 24/7 режимида боғланишингиз мумкин. Алоқа рақамларимизни ёзиб қолдирдик. Менежер: Тоҳиржон.

Мурожаатга жавоб: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тижорий таклиф учун «Tex Energo» компанияси ҳамда унинг менежери Нурмуҳаммедов Тоҳиржон Шавкатбек ўғлига миннатдорлик билдиради.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари va подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи va подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистраль электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти va экспорти масалалари билан шуғулланади. Тижорий таклифингиз тегишли бошқармаларга юборилди.

Акциядорлик жамияти таркибида Талабномаларни шакллантириш товар-моддий бойликлар мониторингини юритиш бошқармаси мавжуд бўлиб, иш фаолияти учун зарур барча эҳтиёт қисм, тайёр ва яримтайёр маҳсулот ҳамда ускуна-жиҳозлар Қонунчиликда белгиланган тартибда, электрон савдо ҳамда тендер савдолари орқали амалга оширилади.

Сизга  uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтининг “Инвестиция салоҳияти” бош рукни ва “Эълонлар” ҳамда “Тендерлар” рукнларида эълон қилинаётган хабарномаларни кузатиб боришингиз тавсия этилади.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/23330                        

 «Мурожаатлар» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>